31 август куни соат 14:58 да Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.

Зилзила кучи эпицентр бўлган Газли шаҳрида 3 балл бўлиб сезилди. Тошкентдан 504 км жануби-ғарбдаги зилзила магнитудаси 3,8 га тенг бўлган, чуқурлиги 10 километрни ташкил этди.

Зилзила сезилган туманлар:

  • Газли шаҳрида 3 балл, 18 км
  • Пешкў туманида 2 балл, 35 км
  • Жондор туманида 2 балл, 47 км.