• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Венециядаги Homo Faber замонавий бадиий ҳунармандчилик кўргазмасида намойиш этилмоқда


Ўзбекистон замонавий бадиий ҳунармандчиликнинг етакчи халқаро кўргазмаларидан бири бўлмиш Homo Faber 2026: An Island of Light кўргазмасининг тўртинчи тадбирида иштирок этмоқда. Кўргазма анъанавий тарзда Венециядаги Сан-Джорджо-Маджоре оролида ўтказилмоқда. Куратор сифатида Michelangelo Foundation for Creativity and Craftsmanship жамғармаси тайинланган бўлиб, у 70 дан ортиқ мамлакатдан келган 500 нафар устоз-ҳунарманд томонидан яратилган 700 дан ортиқ санъат асарларини бир экспозицияда жамлашга муваффақ бўлди. Очилиш маросими 1 сентябрь куни Fondazione Giorgio Cini маданий жамғармасида бўлиб ўтади.

Кўргазмада мамлакат шарафини Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳимоя қилмоқда. Ташкилот ва Michelangelo Foundation ўртасидаги ҳамкорлик 2022 йилнинг октябрь ойида Женевада келишув имзоланиши билан бошланган. Ушбу ҳужжат шарофати билан Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб Homo Faber Guide — замонавий бадиий ҳунармандчилик, амалий-безак санъати ва дизайн усталарини қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш учун яратилган халқаро онлайн-платформа ва йўл кўрсаткичга қўшилди. 2023 йилда мазкур йўл кўрсаткичга илк бор ўзбекистонлик 11 нафар уста киритилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 15 тага етди.

венеция, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Homo Faber 2026: An Island of Light

Жамғарма томонидан Homo Faber 2026 доирасида ташкил этилган кўргазма халқаро аудиторияни Ўзбекистон ҳунармандчилик мактабларининг давомийлиги, маҳаллий анъаналарнинг ранг-баранглиги ва уларнинг замонавий бадиий контекстдаги ривожланиши билан таништиради.

«Ўзбекистонда ҳунармандчилик — бу шиша ортида сақланадиган хотира эмас. Бу ўз устозларидан пухта эгаллаган усталарнинг қўллари билан сўзлашадиган ва ҳар бир янги авлод томонидан янгитдан ёзилишда давом этаётган жисмоний ва тирик тилдир. 2023 йилда Homo Faber доирасида ўз ваколатхонамизни очганимизда айнан мана шу ворисликни сақлаб қолишга интилган эдик ва бугун у ҳар бир янги сон билан қандай ривожланаётганини фахр билан кузатяпмиз. Биз шунчаки ҳунармандчиликни намойиш этмаяпмиз. Мақсадимиз — ўзбек усталари дунёнинг энг сара усталари билан тенгма-тенг мулоқотда, шунчаки экзотик ва ажабтовур нарса сифатида эмас, балки тан олинган муаллифлар ва яратувчилар сифатида ўз ўринларини эгаллашларидир», — деди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова.

венеция, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Homo Faber 2026: An Island of Light

Экспозицияда Ўзбекистон анъанавий амалий санъатининг турли йўналишларида ижод қилувчи тўрт нафар устанинг ишлари намойиш этилган. Булар — Санжар Қубоев ва Алишер Назиров муаллифлигидаги Moonjars йирик шаклдаги иккита керамик композиция, шунингдек, бухоролик темирчилар — Камоловлар сулоласи томонидан яратилган бешта бадиий қайчидир. Ҳар бир буюм анъанавий техникадан фойдаланилган ҳолда қўлда ясалган бўлиб, Бухоро темурчилик санъатининг кўп асрлик анъаналарига сингиб кетган қушлар мотивларига мурожаат қилади.

венеция, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Homo Faber 2026: An Island of Light

Таълим дастури доирасида Мадина Қосимбоева сузана санъати бўйича туркум очиқ намойишлар ўтказади ҳамда ташриф буюрувчиларни каштачиликнинг анъанавий техникалари ва ушбу ҳунармандчилик тури билан боғлиқ маданий амалиётлар билан таништиради.

венеция, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Homo Faber 2026: An Island of Light

Homo Faber 2026 дастурида Ўзбекистон ижодкор ёшларининг янги авлоди вакиллари алоҳида ўрин эгаллайди. Диёрбек Абдуллаев ва Сабина Жўраева 23 мамлакатдаги 62 та амалий санъат ва дизайн мактабларидан саралаб олинган 90 нафар Young Ambassadors қаторидан жой олди. Бир ой давомида улар Fondazione Giorgio Cini билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур доирасида ташриф буюрувчиларни кўргазма билан таништириб боради.

Диёрбек Абдуллаев Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган бўлиб, меъмор ва рассом сифатида фаолият юритади. Сабина Жўраева Тошкентдаги Пучон университетининг архитектура факультетини тугатган ва Chronos.Arc студияси асосчиси ҳисобланади. Санъат, ҳунармандчилик ва маданий алмашинувчига бағишланган ушбу дастур доирасида улар Италияда бир ярим ой бўлади. Ўзбекистондаги иштирокчиларни саралаб олиш жараёни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида онлайн форматда бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг якуний танлови эса Michelangelo Foundation томонидан амалга оширилди.

Кўргазма 30 сентябрга қадар давом этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *