Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
«Манас» халқаро аэропортида давлат раҳбари ва унинг рафиқасини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
