Турсунхон Жаъфарова 1915 йил августда, Наманган вилоятида туғилган. 1931−1940 йилларда Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида, 1941 йилдан бошлаб эса Муқимий театрида фаолият юритган. «Нодира», «Лайли ва Мажнун», «Ҳалима», «Гулсара» ҳамда «Тошболта ошиқ» сингари спектаклларда роллар ижро қилган.

1959 йилда «Иккинчи баҳор», орадан 5 йил ўтиб «Ёр-Ёр» фильмида суратга тушган актриса 1969−1972 йилларда «Ўн уч терак кўчаси» ва «Шашмақом»да иштирок этган.

1986−1989 йилларда «Шерали ва Ойбарчин» ҳамда «Олмос камар»да қатнашган Ўзбекистон халқ артисти, шунингдек, «Бувимни қайтаринг», «Келинлар қўзғолони» каби фильмларда ҳам суратга тушган. Турсунхон Жаъфарова 1997 йилда вафот этган.

Gazeta актриса суратга тушган кинолар асосида тест тайёрлади.