• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев келгуси ўн йилликни «Миллий юксалиш даври» деб эълон қилди


Ўзбекистон Мустақиллиги куни — сўнгги йилларда тубдан янгиланиб, дадил илгарилаётган мамлакатимизнинг улуғ ва қутлуғ айёмидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида келгуси ўн йилликни «Миллий юксалиш даври» деб эълон қилдилар.

Олдимизда кенг кўламли миллий дастурларни ҳаётга татбиқ этиш, юксак мақсад ва улкан вазифаларни амалга оширишдек масъулиятли давр турибди.

Жумладан, билим ва кўникмаларни амалий капиталга айлантириш, аҳоли саломатлиги ва узоқ умр кўришини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган иқтисодиётни барпо этиш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, атроф-муҳитни асраш, қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътиборини юксалтириш олдимизда турган устувор вазифалардир. Бу эзгу мақсадларнинг барчаси юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ва келажак авлоднинг муносиб ҳаёти учун хизмат қилади.

Байраминг муборак бўлсин, жонажон Ўзбекистоним! Мустақиллигимиз абадий, осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва тараққиётимиз бардавом бўлсин!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *