Тошкент ва Андижон ўртасида тез орада Хитойда ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди ишга туширилади. Ҳозирда йўналишда синов ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди «Тошкент минтақавий темирйўл узели» корхонаси.

Поезд масофани 4 соатда босиб ўтмоқда. Таққослаш учун, ҳозирда шаҳарлар ўртасидаги поезд сафари 6 соатдан 7 соатгача вақт олади.

Поезд тахминан 400 нафар йўловчини сиғдира олади ва соатига 160 км тезликкача чиқиш имкониятига эга.

Худди шундай поезд яқинда Хоразм вилоятига ҳам етказиб берилган бўлиб, у Урганч аэропорти ва Хива ўртасида қатнайди.