Тошкент метрополитени 2 сентябрдан ўқув йили бошланиши муносабати билан йўловчилар оқимининг кескин ортишига тайёргарлик кўрганини маълум қилди.

Тиғиз вақтларда поездлар ҳаракати интерваллари қуйидагича қисқартирилади:

  • «Чилонзор» йўналишида — 1,5−2 дақиқагача;
  • «Ўзбекистон» йўналишида — 3−3,5 дақиқагача;
  • «Юнусобод» йўналишида — 4−4,5 дақиқагача;
  • «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида — 7−8 дақиқагача.

Метрополитен матбуот хизматининг билдиришича, жорий йилда харид қилиниши режалаштирилган 14 та янги поезддан 11 таси аллақачон йўналишларда ҳаракатланмоқда, яна 3 таси яқин кунларда ишга туширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 2 сентябрдан, академик лицейлар, техникумлар ва давлат ОТМларининг 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан, юқори босқич талабалари учун эса 14 сентябрдан бошланади.

Йўллардаги транспорт тирбандлигини камайтириш мақсадида жорий йилдан пойтахтдаги ОТМларда ертaлабки дарслaр соат 8:00 дан бошланиши белгиланди. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқарма ҳамда уларга қарашли бўлинмалар иш графигини соат 8:00 дан 17:00 гача ўтказишни режалаштирмоқда.