• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Непалда сув тошқини қурбонлари вақтинчалик оммавий қабрларга дафн этилмоқда


Непалда сув тошқини қурбонлари орасида шахси аниқланмаганларни дафн этиш ишлари бошланди.

Бу қарор ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг яқинлари орасида норозиликка сабаб бўлди. Айрим оилалар дафн маросимлари уларнинг розилигисиз ва зарур диний ҳамда миллий урф-одатлар бажарилмасдан ўтказилаётганидан норози бўлган.

Ҳукумат шошилинч дафн ишларини қурбонлар сони кўплиги ва жасадларнинг бузилиши натижасида инфекциялар тарқалиши хавфи билан изоҳламоқда.

Дафндан олдин ҳар бир жасаддан ДНК намунаси олинмоқда. Расмийлар кейинчалик шахси аниқланган қурбонларнинг яқинларига жасадларни эксгумация қилиш ва ўз урф-одатларига мувофиқ қайта дафн этиш имкони берилишини маълум қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *