• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилганлар ушланди


Кириш визаси учун 31 минг доллар талаб қилинган ҳолат аниқланди. 

3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31.200 АҚШ доллари олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 й.т. фуқарога бериши кераклиги аниқланган. Давом эттирилган тезкор тадбирда, ушбу фуқаро ҳам 27 минг долларни олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *