Тошкент шаҳрида хориж фуқароларига ноқонуний равишда Ўзбекистонга кириш визаларини тайёрлаб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, Тошкентда яшовчи 41 ёшли фуқаро 3 нафар чет элликка танишлари орқали кириш визаларини расмийлаштириб бериш эвазига 31 200 доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суриштирувлар давомида ушбу шахс пулнинг 4200 долларини ўзига олиб, қолган 27 минг долларини 66 ёшли бошқа бир фуқарога бериши кераклиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида иккинчи шахс ҳам 27 минг долларни олаётган пайтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
