• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президентнинг божхона хизматига оид фармони қабул қилинди


Давлат божхона хизмати органлари фаолияти такомиллаштирилади. «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, 2026–2030 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон божхонаси – 2030» стратегияси (Стратегия) тасдиқланди ҳамда қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
 
— божхона жараёнларида тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;
 
— божхона органлари инфратузилмасини яхшилаш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини юқори босқичга олиб чиқиш;
 
— божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва бошқалар.
 
2026 йил 1 сентябрдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:
 
— ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;
 
— ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;
 
— товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
 
— озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш;
 
— божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *