• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоийда тиббиёт бирлашмаси мансабдори пора билан ушланди


Нурота туманида ишга киритишни ваъда қилган поликлиника мудири ўринбосари ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ғозғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиника мудири ўринбосари Ф.Т. фуқаро О.А.ни шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *