Жума кунигача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Куз кириб келиши билан Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони меъёргача ва меъёрдан бироз пастга тушиши кузатилди.

Чоршанба ва яқин 2 кун давомида кундузги ҳаво ҳарорати +28…+33 даража, жанубда +35 даражагача, шимолда баъзи жойларда +25…+27 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳарорат асосан +13…+18 даражани ташкил этади.

Фақат чоршанбанинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида, 3−4 сентябрь кунлари эса Фарғона водийси вилоятларида ва 4 сентябрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади, 2 сентябрь куни республиканинг чўл ҳудудларида шамол баъзида 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлди, ёғингарилик кутилмайди, фақат 4 сентябрь куни эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +15…+17 даража, кундуз кунлари +28…+30 даража бўлади. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади.