Тошкент шаҳрида 6 сентябрь куни «Тошкент халқаро яриммарафони» ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Қайд этилишича, мусобақа Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб ташкил этилади. Иштирокчилар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

  • Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
  • Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
  • Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
  • Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
  • Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
  • Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
  • Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.

кўча ёпилади

Иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратга қараб ушбу ҳудудларга туташ бошқа кўчаларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.

Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимлар кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилган.