Шукрулло Юсупов 1921 йил 2 сентябрда, Тошкент шаҳрида туғилган. 1938 йили Қорақалпоғистонда ўқитувчилик қилган шоир 1944 йилда Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тамомлаган. 1945 йилгача Тошкентда муаллимлик билан шуғулланиб, 1949 йилга қадар Ёзувчилар уюшмасида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон давлат нашриётида ҳам ишлаган.
1949 йилда илк «Биринчи дафтар» ва яна «Қалб қўшиқлари» номли шеърий тўпламлари чоп этилган. 1959−1964 йиллари «Ҳаёт илҳомлари», «Умрим борича» ҳамда «Инсон ва яхшилик» китоблари нашрдан чиққан. 1973−1988 йилларда бўлса «Зарралар», «Суянчиқ», «Яшагим келади» ва «Сенинг бахтинг», 2001 йили «Тўкилган дардларим» номли шеърлар тўплами эълон қилинган.
«Чоллар», «Россия», «Икки қоя», «Гул ва оташ», қолаверса, «Кўнгил чироғи» сингари достонлар муаллифи «Жавоҳирот сандиғи», «Кафансиз кўмилганлар», «Қасосли дунё» ва «Тирик руҳлар» роман-хроникасини ҳам тақдим қилган.
«Дўстлик» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби Карло Готсси, Шандор Петёфи ва Тарас Шевченко сингари ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
1951 йилда миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган Шукрулло 1955 йили — Сталин ўлимидан сўнг озод қилинган.
Ўзбекистон халқ шоири 2020 йилда вафот этган.
Сана муносабати билан Gazeta шоир ва адибнинг асарлари асосида тест тайёрлади.