• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда юз берган йўл ўпирилиши сабаблари ўрганиляпти – Veolia Energy Tashkent


Тошкентнинг Яккасарой тумани Глинка кўчасида юз берган ўпирилиш бўйича пойтах иссиқлик таъминотига масъул Veolia Energy Tashkent компанияси расмий маълумот берди. Компания маълумотига кўра, ҳодиса жойига авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислар зудлик билан етиб борган.

Айни пайтда ўпирилишнинг сабаблари ва ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Veolia Energy Tashkent ҳозирча ҳеч қандай иссиқ сув сизиб чиқиш ҳолати қайд этилмаганини билдирди.

Ҳодиса сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида қўшимча маълумот тезкор текширув якунларидан сўнг тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолат акс этган видео ва фотосуратларнинг тарқалиши ортидан ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ҳодисага юқори босимли сув қувурининг портлагани сабаб бўлгани ҳақида тахминларни билдираётган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *