Ўзбекистонда 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 440 минг сўм этиб белгиланиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошди. Янги ставкалар барча турдаги қоидабузарликларга татбиқ этилади.

Мамлакатда базавий ҳисоблаш миқдорининг оширилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жарималар ва давлат божлари миқдори ҳам мос равишда қайта ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун амалдаги барча жарима ставкалари БҲМнинг тегишли коэффициентларига кўпайтирилган ҳолда белгиланди.

Янги жарима миқдорлари рўйхати

Ҳуқуқбузарлик БҲМ / Жазо 1 сентябрдан жарима (сўм)
Хавфсизлик камари ёки мотошлем тақмаслик / тиббий қутича, ўт ўчиргич, авария белгиси ёки нур қайтарувчи нимча йўқлиги / рўйхатдан ўтмаган, техник кўрикдан ўтмаган ёки нуқсонли транспортни бошқариш Огоҳлантириш / 0,5 220 000
Суғурта полисида кўрсатилган даврдан ташқари ёки рухсатсиз ҳайдовчи бошқариши Огоҳлантириш / 0,5 220 000
Тақиқловчи ишорада стоп-чизиқдан ўтиб кетиш 0,5 220 000
Тормоз, руль носоз ёки рухсатсиз қайта жиҳозланган транспортни бошқариш 1 440 000
Тегишли ҳужжатларсиз бошқариш (ID карта бўлмаган ҳолатда) 1 440 000
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш Огоҳлантириш / 2 880 000
Бошқарув вақтида телефондан қўлда фойдаланиш Огоҳлантириш / 3 1 320 000
Светофор ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига ўтиш 3 1 320 000
Фойдаланиш тақиқланган ёки рақами ўзбошимчалик билан ечилган транспортни бошқариш 5 2 200 000
Бошқа автомобилга тегишли давлат рақами билан бошқариш 10 4 400 000
Қарама-қарши йўналишга чиқиш ёки авария ҳолатини келтириб чиқариш 10 4 400 000
Тезликни 20 км/соатгача ошириш 1 440 000
Тезликни 20 дан 40 км/соатгача ошириш 5 2 200 000
Тезликни 40 дан 60 км/соатгача ошириш 9 3 960 000
Тезликни 60 км/соатдан ортиқ ошириш 15 6 600 000
Маст ҳолда бошқариш (ҳайдовчилик ҳуқуқи борлар)

40 + 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш

17 600 000
Маст ҳолда бошқариш (ҳайдовчилик ҳуқуқи йўқлар)

50 ёки 15 сутка қамоқ

22 000 000
Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш (ҳайдовчилик ҳуқуқи борлар)

30 + 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш

13 200 000
Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш (ҳайдовчилик ҳуқуқи йўқлар) 50 ёки 15 сутка қамоқ 22 000 000

Маълумот учун, 2026 йил февралда маъмурий огоҳлантириш амалиёти жорий этилди. Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.

Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.