Полковник Абдумажид Мавлянович Шермухамедов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Абдумажид Шермухамедов 2025 йилнинг 15 мартидан буён шу пайтгача Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётганди.
Ундан олдин Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. У бу лавозимга ўтгунча Тошкент шаҳри ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.
