Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
У 2025 йил 14 июль кунидан буён Президенти администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан аввал президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.
Президентнинг 2025 йил 25 июлдаги фармони билан Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилган. Хусусан, идорага президент топшириқлари доирасида ажратилган пулларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш вазифаси топширилди. Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиёти жорий этилади.
