Ички ишлар вазирлиги академияси магистратура босқичи битирувчиси, подполковник Ойбек Абдукаримович Каимходжаев Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ИИВ.

У 2021 йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Ойбек Каимходжаев янги лавозимда 2025 йилнинг 15 мартидан буён ишлаб келаётган Абдумажид Шермухамедов ўрнини эгаллади. У эса Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.