• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нью-Йорк Марказий боғи қандай ташкил қилинган? Шаҳарсозлик намунаси саналган маскандан Gazeta фотомухбири Евгений Сорочин репортажи


1840 йиллар. Нью-Йорк жадал ўсиб бормоқда. Шаҳарга ирланд ва немис муҳожирлари тобора кўпроқ кўчиб кела бошлаган. Улар шундоғам етарлича хилма-хил бўлган аҳоли сафига қўшилади — бу вақтга келиб шаҳарда голланд, инглиз, француз, шотланд ва скандинавиялик кўчманчиларнинг авлодлари, шунингдек, афро-америкаликлар ва яҳудийлар истиқомат қилиб келаётганди.

Шаҳар зичлашиб, жамоат жойлари етишмаслиги эса янада яққолроқ сезила бошлайди. Ўша даврда мавжуд бўлган айрим истироҳат боғлари ва хиёбонлар хусусий бўлиб, фақат бадавлат нью-йоркликларгина уларга кириш имконига эга эди.

Журналистлар, меъморлар ва шаҳар ислоҳотчилари бундай ҳолатга қарши чиқадилар. Улар ҳукуматни Нью-Йоркда катта жамоат боғи — одамлар бойлиги ва келиб чиқишидан қатъи назар ташриф буюриши мумкин бўлган кенг бир макон яратишга чақирадилар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *