АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет X ижтимоий тармоғида Эронга кескин огоҳлантириш билан чиқди.
«Ҳаммаси оддий: агар Эрон Америка кемаларига ўқ узса, биз уларнинг танкерларини йўқ қиламиз ва чўктирамиз. Улардан талаб қилинадиган ягона нарса — АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига ўқ узмаслик», — деб ёзди у.
Хегсетнинг таъкидлашича, Эрон танкер флоти ҳимоясиз ҳолатда, чунки мамлакатда етарли даражада ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво имкониятлари қолмаган.
Бу баёнот Ҳўрмуз бўғози атрофида АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайиб, томонлар кемаларга қарши ўзаро зарбалар бергани ҳақидаги хабарлар фонида янгради.