Тошкентда мактаб ўқувчилари мактабга қандай етиб бориши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди.

Сўровномани @school_coddbot Telegram-боти орқали тўлдириш мумкин. Унда уйнинг жойлашуви, бола ўқийдиган мактаб ва синф, мактабга чиқиш вақти, фойдаланиладиган транспорт тури ҳамда мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлигини кўрсатиш керак. Ҳар бир бола учун анкета алоҳида тўлдирилади.

Мактаб автобусларини йўлга қўйиш масаласи мунтазам равишда кўтариб келинади. Ўтган ёзда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХда бунга жавобан бундай лойиҳани амалга ошириш мураккаблиги, чунки ота-оналар кўпинча мактабларни яшаш жойи бўйича эмас, балки таълим сифати ва бошқа сабабларга қараб танлашини билдирган эди.

2024 йилда тажриба тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка туманларида мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилган эди.

Gazeta Сурхондарёдан репортаж эълон қилган бўлиб, у ерда автобус сифатида Damas микроватларидан фойдаланилмоқда. Бу энг хавфсиз машина эмас, лекин ундан яхшироқ вариантлар йўқ.