• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда


Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

Шу мақсадда ота-оналар учун махсус сўровнома ўтказилмоқда. Унда яшаш манзили, фарзанд ўқийдиган мактаб ва синф, мактабга чиқиш вақти, фойдаланиладиган транспорт тури ҳамда мактаб автобусига эҳтиёж ҳақида маълумот киритилади.

Агар оилада бир нечта мактаб ёшидаги фарзанд бўлса, ҳар бири ҳақидаги маълумот алоҳида кўрсатилади.

Сўровномани тўлдириш бир неча дақиқа вақт олади. Олинган маълумотлар Тошкент шаҳрида мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятини баҳолаш ва ўқувчилар учун хавфсиз ҳамда қулай қатнов тизимини ташкил этишда қўлланилади.

Таъкидланишича, сўров давомида шахсий маълумотлар йиғилмайди. Натижалар фақат умумий таҳлил учун ишлатилади.

Сўров Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан ўтказилмоқда.

Сўровномани тўлдириш: Telegram bot

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *