Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат айрим кунларда Қорақалпоистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 10−11 сентябрь кунлари эса Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат фони кечалари +15…+20 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража атрофида бўлади. Республиканинг шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат +30…+33 даражадан +25…+28 даражагача бироз пасаяди.
7 ва 11 сентябрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 8−10 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 11 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлди, ёғингарилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +17…+20 даража бўлади, кундуз кунлари +32…+34 даражадан +35…+37 даражагача ўзгариб туради. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.
