Хива ва Бухоро ўртасида 9 сентябрдан Хитойнинг CRRC Dalian компанияси ишлаб чиқарган CR200J электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси хабар берди.
Cентябрь бошидан Урганч аэропорти ва Хива ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилган эди. Унинг йўналиши Когонда жойлашган «Бухоро-1» вокзалигача узайтирилмоқда. Қатновлар ҳафтада олти кун амалга оширилади.
14 сентябрдан поезд ҳафтада бир марта Тошкентгача қатнайди.
Қатновлар жадвали
- №707 Хива — Бухоро-1 (сешанбадан ташқари ҳар куни) — жўнаш: 9:55, етиб келиш: 14:32;
- №706 Бухоро-1 — Хива (душанбадан ташқари ҳар куни) — жўнаш: 15:45, етиб келиш: 20:25;
- №701 Бухоро-1 — Тошкент (душанба) — жўнаш: 15:17, етиб келиш: 21:22;
- №702 Тошкент — Бухоро-1 (сешанба) — жўнаш: 10:05, етиб келиш: 15:17.
Янги поезд қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан қуйидаги поездлар жадвалига ўзгартишлар киритилмоқда:
- №56 Тошкент-Жанубий — Хива (8 сентябрдан);
- №58 Тошкент-Жанубий — Шовот (10 сентябрдан);
- №127/128 Андижон — Қўнғирот (8 сентябрдан);
- №301 Душанбе — Тошкент (15 сентябрдан);
- №6412 Тошкент-Жанубий — Ховос (15 сентябрдан, сешанба кунлари);
- №6353 Урганч — Нукус (9 сентябрдан).
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари».
Эслатиб ўтамиз, CR200J поезди иқлим назорати тизими билан жиҳозланган олтита вагондан иборат бўлиб, эконом-классда 415 йўловчини сиғдиради. У соатига 160 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Ҳозирда Ўзбекистонда иккита шундай электропоезд бор. Яқин вақтда иккинчи таркиб Тошкент ва Андижон ўртасида қатновга қўйилиши кутилмоқда.
