• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Икки аёлни Россияга жўнатаётган шахс аэропортда ушланди


Одам савдоси қурбони бўлишнинг олди олинди. 

​Фарғона шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. муқаддам судланган фуқаро 2 нафар аёлни Россия Федерацияси пойтахтида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали пул топишга қизиқтирган.

​У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, Москва шаҳрига етиб борганларидан сўнг, ишлаб топган маблағларининг ярмини бериб туришларини талаб қилган.

​Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс аёлларни Москва шаҳрига юбораётган вақтида Фарғона халқаро аэропортида тўхтатилиб, унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

​Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *