• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

15 сентябрдан валюта курси янги тартибда ҳисобланади – МБ


2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистонда расмий валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгаради.

Марказий банк энди расмий курсни фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклар ўртасида биржадан ташқари бозорда амалга оширилган операцияларни ҳам ҳисобга олган ҳолда белгилашини маълум қилди.

Яъни, расмий курс биржа ва биржадан ташқари бозордаги битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шаклланади.

Бу ўзгариш расмий валюта курсининг ички бозордаги ҳақиқий вазиятни янада аниқроқ акс эттиришига хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида янги курс эълон қилинмайди. Дам олиш кунларида охирги иш кунида белгиланган расмий курс амал қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *