• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

OpenAI мингйилликнинг иккинчи масаласини ечди


Сунъий интеллект мингйилликнинг еттита мураккаб масаласидан бири — Навье–Стокс тенгламаларини ечишга муваффақ бўлди. Бунинг учун тахминан 10 минг сунъий интеллект агентидан фойдаланилиб, жами 88 соат вақт сарфланди.

Натижа нафақат бажарилган вазифа нуқтаи назаридан, балки тизим шунчаки маълумотларни саралаб чиқмасдан, юқори даражадаги абстракт фикрлашни намойиш этгани билан ҳам жуда муҳим деб баҳоланмоқда.

Бунгача мазкур еттита масаладан фақат биттасига ечим топилган эди — 2003 йилда уни россиялик математик Григорий Перелман исботлаган. Хабар қилинишича, Навье–Стокс тенгламаларини ечиш учун инсониятга тахминан 200 йил вақт керак бўларди.

OpenAI тадқиқотчиларга ўз моделларидан фойдаланишни тавсия этиб, катта эҳтимол билан шу тариқа математикларни доғда қолдирди.

Код ва интернетнинг архив нусхасига кириш ҳуқуқига эга бўлган 10 минг агентдан иборат тизим тасдиқларнинг исботлари ва раддияларини излади, шунингдек, ёрдамчи вазифаларни, жумладан, Эйлер тенгламаларини ечди.

Якунда OpenAI Навье–Стокс тенгламалари ечимларининг мавжудлиги ва силлиқлиги муаммосини ҳал қилди. Иш 5 сентябр куни якунланди, шундан сўнг натижалар GPT-6 Astra ёрдамида яна 17 соат давомида текширилди. Тадқиқот давомида агентлар 2,7 миллионта хабар алмашдилар ва 130 миллиард токен яратдилар — бу тахминан 1 миллионта китоб ҳажмига тенг.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *