• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қўшни давлатдан олиб келинган наркотикни Хоразмда сотмоқчи бўлган шахс ушланди


Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат фош этилди. 

​Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар ҳамда Божхона бошқармалари ҳамкорлигида Тупроққалъа туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Сурхондарё – Хоразм» йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилди.

​Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Ангор туманида истиқомат қилувчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахсга тегишли сeллофан пакетда 490 гр «опий» моддаси борлиги аниқланди.

​Маълум бўлишича, у қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситасини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

Бошқа ҳолатда эса «Тошкент – Хоразм» йўналишида ҳаракатланаётган «Оникс» русумли автомашина йўловчиси ҳисобланган – Урганч шаҳрида яшовчи, 1968 й.т. шахснинг ёнидан 119 гр «гашиш» моддаси олинди.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Сирдарё – Жиззах» йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди.

​Текширув давомида автомашина ҳайдовчиси бўлган – Жиззах шаҳрида яшовчи, 1974 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотиб, унинг ёнлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

​Натижада, унинг оёқ кийими ичига 16 гр «опий» моддаси яширилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

​Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *