• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда шовқин талабларини бузганлик учун жарималар 8,8 млн сўмгача оширилади



Ўзбекистонда маиший шовқинга қарши курашиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик сезиларли даражада кучайтирилмоқда. Бу президент томонидан 9 сентябрда имзоланган ва 11 декабрдан кучга кирадиган қонунда назарда тутилган.

Ҳужжат сукунатга риоя қилиш бўйича янги талабларни белгилашдан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартишлар киритади.

Хусусан, МЖтКнинг 192-моддаси (Маиший шовқинга қарши курашиш талабларини бузиш) янги таҳрирда баён этилади.

Ҳозирда фуқароларнинг тунги вақтда осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш қуйидагича жаримага сабаб бўлади:

  • фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1/3 қисми (146,5 минг сўм атрофида);
  • мансабдор шахсларга — БҲМнинг 1/3 қисмидан ½ қисмигача (220 минг сўмгача).

Бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жарима фуқаролар учун БҲМнинг ½ қисмини, мансабдор шахслар учун БҲМнинг ½ қисмидан 1 бараваригача (440 минг сўмгача) ташкил этади.

Тўзатишлар кучга киргач, ундирув миқдорлари сезиларли даражада оширилади.

Маиший шовқинга қарши курашиш талабларини бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1,32 млн сўмдан 2,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача (4,4 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солинади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилса, жарима: фуқаролар учун — БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (3,08 млн сўмгача), мансабдор шахслар учун — 15 бараваридан 20 бараваригача (8,8 млн сўмгача) ташкил этади.

Шу тариқа, фуқаролар учун биринчи ҳуқуқбузарлик учун жарима БҲМнинг 1/3 қисмидан 3−5 бараваригача, яъни тахминан 9−15 бараварга ошади. Мансабдор шахслар учун санкциялар янада сезиларли даражада ортади.

Ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида МЖтКнинг 192-моддасида кўрсатилган вақт оралиғини ҳам ўзгартиради.

Амалдаги 23:00 дан 6:00 гача бўлган ягона давр ўрнига ҳафта кунларига қараб турли соатлар белгиланмоқда: иш кунларида — 23:00 дан 7:00 гача, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида — 22:00 дан 9:00 гача.

Гап рухсат этилган даражадан юқори шовқин билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш ҳақида бормоқда.

Автомобиллар шовқини

Ҳаддан ташқари шовқинли транспорт воситалари учун жавобгарлик алоҳида кучайтирилмоқда. Ҳозирда МЖтКнинг 125-моддасига кўра, шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган автомобилни бошқариш огоҳлантиришга ёки БҲМнинг 0,5 баравари (220 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонун кучга киргач, огоҳлантириш чиқариб ташланади, жарима эса БҲМнинг 1 бараваригача (440 минг сўм) оширилади.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорларини қонунга мувофиқлаштириш топширилди. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва унга зид бўлган қоидаларни бекор қилишлари керак.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *