Давлат экологик назорати инспекциясининг (Экополиция) Айдар-Арнасой кўллар тизими назорати бўлими бош мутахассиси Мирзо Ботировнинг эҳтиётсизлик оқибатида ўлимига сабаб бўлишда гумонланиб, уч нафар фуқаро қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизмати Gazeta`га маълум қилишича, воқеа юзасидан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган:

  • 202-модда — ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;
  • 219-модда — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш;
  • 102-модда — эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш.

Gazeta аввалроқ 9 сентябрь куни Мирзо Ботиров Сирдарё ўзанида ўтказилган тезкор рейдда иштирок этгани ҳақида хабар берган эди. Рейд вақтида у электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган шахсларни тўхтатишга уринган.

Қонунбузарлар қаршилик кўрсатиши оқибатида усувга тушиб кетган. Инспекторнинг жасади 10 сентябрь куни топилган.

Мирзо Ботиров жасорати вахизмат бурчига садоқати учун вафотидан сўнг «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.