• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қарийб 29 минг нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятда – Дилноза Каттахонова


Ўзбекистоннинг 28 та туман ва шаҳрида ўтказилган хатлов натижасида 28 минг 600 нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятга тушган тоифага киритилган.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Тажриба доирасида 2 миллион 300 мингдан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги ва ижтимоий ҳолати ўрганилган. Натижада 2 миллиондан ортиғи барқарор тоифага киритилган, 336 минг нафарининг эса бандлигини таъминлаш учун қўшимча дастурларга эҳтиёжи борлиги аниқланган.

28 минг 600 нафар аёл эса оғир ҳаётий вазиятда деб баҳоланган. Улар орасида ажрим ёқасида турган, тазйиқ ва зўравонликка учраган, алимент ундиришда муаммоси бўлган ҳамда 18 ёшгача она бўлган хотин-қизлар бор.

Эндиликда худди шундай хатлов республикадаги қолган 186 та туман ва шаҳарда ҳам ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *