Хусийлар ҳаракати вакили Яҳё Сариянинг сўзларига кўра,«Ансар Аллоҳ» жангарилари Яманнинг Таиз ва Ал-Ҳодеида вилоятларидаги умумий майдони 5400 квадрат километр бўлган олтита туманни назоратга олди.
«Кўп томонлама ҳарбий операция Саудия Арабистони қўшинларини ғанбий қирғоқбўйи минтақаларидан қувиб чиқариш мақсадида олиб борилмоқда», — деди Яҳё Сария Al-Marisax телеканалида.
Яманнинг ғарбий қирғоғи Баб ал-Мандеб бўғозига чиқиш имконияти туфайли стратегик аҳамиятга эга.
У Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғлайди ва Сувайш каналининг жанубий дарвозаси бўлиб хизмат қилади. Бу Осиёдан Европага товарларни ташиш учун энг қисқа денгиз йўли.