• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди


Чиқиндиларни бошқариш агентлиги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан чиқиндиларни саралаш хизматини ташкил этиш учун 77 та қаттиқ маиший чиқинди полигони давлат харидларининг электрон платформасига танлов жойлаштирилганини маълум қилади.

​Ҳудудлар кесимида лотлар қуйидагича тақсимланган:

Бухоро вилояти – 8 та;

Жиззах вилояти – 11 та;

Қашқадарё вилояти – 4 та;

Қорақалпоғистон Республикаси – 2 та;

Навоий вилояти – 7 та;

Наманган вилояти – 6 та;

Самарқанд вилояти – 2 та;

Сурхондарё вилояти – 6 та;

Сирдарё вилояти – 2 та;

Фарғона вилояти – 6 та;

Хоразм вилояти – 9 та;

Андижон вилояти – 8 та;

Тошкент вилояти – 6 та.

​Мазкур танловлар орқали чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш, иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

​Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон ҳамда 2025 йил 24 мартдаги 56-сон фармонларида чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнларига хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб этиш, шунингдек, чиқиндиларни саралаш фаолиятини амалга оширувчи инвесторларни белгиланган тартибда танлаб олиш вазифалари белгиланган.

​Унга мувофиқ агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси давлат муассасасининг тегишли буйруғи билан ҳудудий бошқармаларга чиқинди полигонларида чиқиндиларни саралаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган бўлиб, жадал амалга оширилмоқда.

​Таъкидлаш жоизки, айни чора-тадбирлар мамлакатимизда полигонларда саралаш тизимининг жорий этилиши чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *