• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 25 даражагача пасайиши мумкин


«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 метргача кучаяди, баъзи ҳудудларда чангли позёмка кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25–30 даража бўлади.

Тошкентда кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий йўналишда секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 28–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда 13–18 метргача кучаяди. Ҳарорат 18–23 даража бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *