• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ягона порталда янги хизмат ишга тушди


Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактаб сафидан чиқариш онлайн бўлди.

Илгари бу жараён учун таълим муассасаси ҳамда тегишли идораларга бориш, турли ҳужжат ва маълумотномаларни йиғиш талаб этиларди. Эндиликда ушбу хизмат my.gov.uz порталига интеграция қилиниб, тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди.

Янги тартибга кўра, 18 ёшга тўлмаган ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан таълим муассасасидан чиқариш учун аризани унинг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин.

Хизмат мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда таҳсил олаётган ўқувчиларга тааллуқли.

Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон ахборот тизимлари орқали автоматик равишда олинади.

Топширилган ариза болалар масалалари бўйича тегишли туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Комиссия қарори таълим ташкилотига келиб тушгач, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон базадан чиқарилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *