12 сентябрь куни соат 14:47 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси эпицентр бўлган Жалолободда 3,9 га тенг бўлган, чуқурлиги 16 километрни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида 2 балл;
  • Наманган вилоятида 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Бухоро вилоятининг айрим туманларида зилзила содир бўлди. Унинг кучи эпицентр бўлган Газли шаҳрида 3 балл бўлиб сезилганди.