• Пт. Окт 9th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Саудия Арабистонига қилинган ҳужумларни қоралади


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашаётгани, жумладан, Саудия Арабистони ҳудудига ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳужумлар уюштирилаётганидан чуқур хавотир билдирди.

Вазирлик баёнотида тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатиш, шунингдек, минтақа давлатлари хавфсизлиги ва халқаро кема қатновига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатлар кескин қораланиши таъкидланган.

Ўзбекистон томони халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилларига қатъий риоя этиш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, мавжуд келишмовчиликларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, мулоқот ва ўзаро ҳурмат асосида ҳал этиш лозимлиги билдирилди.

Ўзбекистон БМТ ва минтақа давлатларининг Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш, можаронинг янада кенгайишига йўл қўймаслик ва барқарор тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *