Шавкат Раҳмон 1950 йил 12 сентябрда, Ўш шаҳрида туғилган. 1966 йил ўрта мактабни битирган ижодкор, Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган. Дастлабки шеърлари Ўш вилояти газеталарида босилган шоирнинг «Рангин лавҳалар» номли илк шеърий тўплами 1978 йилда чоп этилган.

1981 йилда «Юрак қирралари», 1983−1984 йилларда кетма-кет «Очиқ кунлар» ва «Гуллаётган тош» номли китоблари нашр қилинган. 1986−1988 йиллари эса «Уйғоқ тоғлар» ҳамда «Ҳулво» сингари шеърий тўпламлари чиққан. Испан шоири Гарциа Лорканинг шеърларини таржима қилган Шавкат Раҳмоннинг «Сайланма»си у вафот этгач — 1996 йилдан сўнг тақдим қилинган.

Сана муносабати билан Gazeta Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимининг ижоди асосида тест тайёрлади.