• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Айрим тоифадаги фуқароларга театр, кино ва концертлар учун ваучер берилиши мумкин


Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» орқали ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концерт тадбирлари учун бепул ва имтиёзли ваучерлар бериш таклиф қилинмоқда.

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳага кўра, ҳар йили ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар учун 500 мингта, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун 100 мингта ваучер ажратиш режалаштирилган.

Ваучерлар «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали электрон шаклда тақдим этилади. Уларнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизигача бўлиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 2027 йил январга қадар «Ижтимоий карта» ахборот тизимига ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни интеграция қилиш таклиф этилган.

Лойиҳада маданият муассасаларидаги тадбирлар, чипта нархлари ва квоталар ҳақидаги маълумотларни «Ижтимоий карта» тизимига электрон тарзда узатиш, шунингдек, ваучер маблағларини театр, кинотеатр ва концерт муассасаларига ўтказиш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси ҳозирча якуний ҳужжат эмас. У қабул қилинган тақдирда, белгиланган тартиб асосида кучга киради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *