• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон президенти Ҳўрмуз бўғозини очиш шартини маълум қилди


Ҳўрмуз бўғози АҚШ томонидан блокада ва ҳужумлар тўхтатилган тақдирда очилади. Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Ҳиндистоннинг India Today телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

«Улар уруш орқали ўз мақсадларига эриша олмади ва шунинг учун иқтисодий босимга ўтди. Бироқ биз тўхтамаймиз», — деди у.

Денгиз блокадаси ҳақида гапирар экан, Пезешкиён ушбу шароитда ҳам АҚШ ўз мақсадларига эриша олмаслигини таъкидлади.

«Албатта, денгиз йўли ҳаётимиз боғлиқ бўлган ягона йўл эмас ва улар бу йўл орқали ҳам ўз мақсадларига эриша олмайди», — деди у.

Эрон президенти АҚШ томонидан блокада ва ҳужумлар тўхтатилган тақдирда Ҳўрмуз бўғози очилишини таъкидлади.

Шунингдек, Пезешкиён душанба куни Масқатда араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди.

«Шу ҳафтанинг душанба куни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Уммон ва Эрон ўртасида Ҳўрмуз бўғози орқали қўшма маршрут яратиш тўғрисидаги келишувни имзолаш ва ушбу келишув ҳақида Халқаро денгиз ташкилотини хабардор қилиш учун Масқатда йиғилади. Бу учрашувда ҳудудидан бизга [АҚШ томонидан] ҳужумлар амалга оширилган давлатлар ҳам иштирок этади», — деди у.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *