Тунда Тошкент ва Фарғонада кучли ёғинлар кузатилиши мумкин.
Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Фарғона водий вилоятларида ҳамда Тошкент вилояти айрим туманларида кучли жадал кўринишда ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.
Юқоридаги прогноз картада ана ўша эҳтимолий ҳудудлар яшил-сариқ рангларда акс эттирилган.
Умуман олганда, жорий тунда навбатдаги нам ҳаво оқимларидан айрим вилоятларда ёғингарчилик кутилмоқда.