Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 1 октябрь куни ўртоқлик учрашувида Сурияни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди.

Ҳисоб 27-дақиқада очилди — Шерзод Эсанов пастки ўнг бурчакни аниқ нишонга олди. 45-дақиқада Акмал Мозговой мезбонларнинг устунлигини оширди — 2:0.

Танаффусдан сўнг дарҳол, 48-дақиқада Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон жамоасининг учинчи тўпини киритди. 90-дақиқада эса у дублни расмийлаштирди — 4:0.

Қўшиб берилган вақтда, 90+2-дақиқада Муҳаммад Ҳакимов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва якуний ҳисоб 4:1 кўринишига келди.

Ушбу баҳс Ўзбекистон миллий жамоаси учун қарийб тўрт йил ичида «Пахтакор» стадионидаги илк ўйин бўлди. Миллий жамоа мазкур аренада сўнгги бор 2022 йил 20 ноябрда тўп сурган эди — ўшанда Россияга қарши ўртоқлик учрашуви 0:0 ҳисобида якунланганди.

Сурия билан учрашув жамоа учун кузги мавсум доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйини бўлди. Бундан аввалроқ, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Миллий жамоанинг кейинги ўртоқлик учрашуви 6 октябрда Жанубий Корея билан бўлиб ўтади.

Видео

Таркиблар

Катталаштириш учун босинг.Катталаштириш учун босинг.

Статистика

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

Фото

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол

сурия, ўртоқлик ўйини, футбол