Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтган ўртоқлик баҳсида Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Шерзод Эсанов (27), Акмал Мозговой (45) ва дубль қайд этган Ҳусайн Норчаев (48, 90) гол киритган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Муҳаммад Ҳакимов автогол муаллифи бўлди.
Бу Ўзбекистоннинг тўрт йилдан сўнг «Пахтакор» аренасидаги илк ўйини эди. 24 сентябрда Эронни енгган (3:1) миллий жамоа навбатдаги ўртоқлик учрашувини 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.
Gazeta мухбири Мурод Юсуф ўйиндан фоторепортаж тайёрлади.






































