Телеграм орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номидан турли шахсларга сохта хабарлар юборилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлик ушбу хабарларни вазирнинг ўзи юбормaётганини ҳамда хабарларда кўрсатилган аккаунт Қўнғиротбой Шариповнинг шахсий Телеграм аккаунти эмаслигини билдирди.
Фуқаролардан бундай хабарларга ишонмаслик ва уларга жавоб бермаслик сўралди. Шунингдек, телефонига келган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга юбормаслик ёки айтмаслик, шахсий маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни тақдим этмаслик тавсия қилинди.
Вазирлик фаолиятига оид расмий маълумотлар фақат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинади.
Вазирлик фуқароларни сохта хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликка чақирди.