• Ср. Окт 7th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди


Наманган шаҳрида ДХХ ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сохта миллий валюта банкнотларини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.

Хусусан, 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги қалбаки банкнотлар аниқланди.

Тадбир давомида Поп туманида яшовчи (1989 й.т.) ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи (1999 й.т.) икки нафар шахс жами 37,4 млн сўм қалбаки пулларни шартли харидорга 7,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, уларни шахсий тинтув қилиш жараёнида ҳамда бошқарувида бўлган «Ласетти» автомашинаси салонида ҳам қалбаки 6,4 млн сўм борлиги маълум бўлди.

Фото: Хавфсизлик

Тезкор тадбир давомида избосканлик фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, қалбаки 7,7 млн сўм, 145 дона оқ қоғозга чоп этилган турли хил купюралар, компютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *