Қашқадарё вилоятида 2022 йилда туғилган қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар қилди.
Аниқланишича, 26 сентябрь куни Касби туманида яшовчи 1994 йилда туғилган И.С. турмуш ўртоғи — 1988 йилда туғилган Н.А. билан ўзаро низолашган. Низо вақтида И.С. турмуш ўртоғининг вояга етмаган фарзанди — 2022 йилда туғилган О.Ш. исмли қиз болани урган. Бунинг оқибатида бола бош қисмидан жиддий жароҳат олган. Жароҳат сабаб боланинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у ўша куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Касби тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126−1-моддаси 8-қисми «г» банди — оилавий зўравонлик жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
И.С. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Жиноят кодексида мазкур жиноят учун 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Болалар омбудсмани вояга етмаган болага нисбатан содир этилган мазкур жиноят иши юритуви устидан ўз кузатувини давом эттиришини маълум қилди.
Омбудсман ҳолатни назоратга олган ва тергов жараёнида боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишини кузатиб боради.
