Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 октябрь куни Осиё ўйинларининг бронза медали учун Хитойга қарши майдонга тушди. Нагоядаги Toyota стадионида ўтган учрашувда жамоалар асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Хитой вакили Ҳу Ҳетао ҳисобни очди — 1:0. Биринчи бўлим якунланишига икки дақиқа қолганида Сардорбек Баҳромов яхши ташкил этилган комбинациядан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобини тенглаштирди — 1:1.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Ван Юй Вей Хитойни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.
Ўзбекистонлик футболчилар учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳисобни ўзгартириш учун ҳаракат қилди. 90-дақиқада Шодиёр Шодибоев гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Осиё ўйинлари регламентига кўра, бронза медали учун баҳсда экстра таймлар ўтказилмади ва ғолиб тўғридан-тўғри пенальтилар сериясида аниқланди.
Пенальтилар сериясида Ўзбекистон 3 та, Хитой эса 4 та зарбани аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, Хитой бронза медалига эга чиқди, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса Осиё ўйинларини тўртинчи ўринда якунлади.
Фото







Видео
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров жамоаси 3 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаганди.
Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса Японияга пеналтилар сериясида (асосий ўйин 1:1, пеналтилада 9:8) мағлуб бўлди.
