Аичи-Нагояда ўтаётган Осиё ўйинларида бадиий гимнастика бўйича Тахмина Икромова олтин медалга эга чиқди.

Ўзбекистонлик спортчи яккалик кўпкураш дастурининг финалида қатнашиб, 112.950 балл билан чемпион бўлди. Бу олтин билан Икромова учинчи карра Осиё ўйинлари ғолиби бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 21 тага етди.